Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
ўзбекча
  • МУҚАДДАС КИТОБ
  • АДАБИЁТЛАР
  • УЧРАШУВЛАР
Ўзбекча адабиётлар (1993-2025)
Чиқиш
Кириш
Қўриқчи минорасининг ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Қўриқчи минорасининг
ОНЛАЙН КУТУБХОНАСИ
Хуш келибсиз!
Яҳова Шоҳидларининг адабиётларини турли тилларда ўрганиш учун мўлжалланган онлайн кутубхона.
Адабиётларни юклаб олиш учун, марҳамат, jw.org сайтига киринг.
  • Бугун

Сешанба, 15 июль

Қўзиларимга чўпонлик қилинг. (Юҳан. 21:16)

Ҳаворий Бутрус оқсоқолларни: «Аллоҳнинг сурувига чўпонлик қилинглар»,— деб ундаган. (1 Бутр. 5:1–4) Оқсоқол бўлиб хизмат қилаётган бўлсангиз, имондошларни севишингизни ва уларга чўпонлик қилишни хоҳлаётганингизни биламиз. Бироқ баъзида жуда банд бўлганингиз ёки чарчаганингиз учун бу вазифани бажаришга қийналаётгандирсиз. Хўш, сизга нима ёрдам беради? Туйғуларингизни Яҳовага тўкиб солинг. Бутрус шундай ёзган: «Кимки хизмат қилса, Худо берган кучга таяниб хизмат қилсин». (1 Бутр. 4:11) Биродару опа-сингиллар ҳозирги замонда ҳал қилиб бўлмайдиган муаммоларга дуч келиши мумкин. «Бош чўпон» Исо Масиҳ эса уларга сиздан кўра яхшироқ ёрдам бера олишини ёдда тутинг. У буни ҳам ҳозир, ҳам янги дунёда қила олади. Худо оқсоқоллардан имондошларини севишни, уларга чўпонлик қилишни ва «сурувга ўрнак» кўрсатишни сўраяпти, холос. w23.09 29-, 30-саҳ., 13-, 14-хб.

2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз

Чоршанба, 16 июль

Яҳова доноларнинг ўй-фикри беҳуда эканини билади. (1 Кор. 3:20)

Инсонларнинг фикрлаш тарзига қарши туришимиз лозим. Агар масалага инсоний нуқтаи назардан қарасак, Яҳовадан узоқлашиб, Унинг меъёрларига кўз юма бошлашимиз мумкин. (1 Кор. 3:19) Одатда «дунёнинг донолиги» одамларни тана истакларини қондиришга ундайди. Пергам ва Тиятирадаги жамоатларда бўлган баъзи масиҳийларга ҳам атрофидаги ахлоқсиз ва бутпараст одамлар таъсир қилган. Улар жинсий ахлоқсизликка кўз юмишгани учун Исо ушбу иккита жамоатдагиларга жиддий маслаҳат берган. (Ваҳ. 2:14, 20) Бугун бизга ҳам атрофимиздаги одамлар нотўғри нуқтаи назарни сингдиришга ҳаракат қилади. Оила аъзоларимиз ва танишларимиз ҳис-туйғуларимизга таъсир қилиб, Яҳованинг қонунини бузишга ундаши ҳеч гап эмас. Масалан, улар ахлоқан пок қолишимиз муҳим аҳамият касб этмаслигини ва Муқаддас Китобдаги меъёрлар замондан ортда қолганини таъкидлаши мумкин. Баъзан Яҳова бизга етарлича аниқ йўл-йўриқлар бермаяпти, деб ўйлашимиз ҳеч гап эмас. Бизда ҳатто «ёзилганлардан ташқарига» чиқиш васвасаси пайдо бўлиши мумкин. (1 Кор. 4:6) w23.07 16-саҳ., 10-, 11-хб.

2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз

Пайшанба, 17 июль

Чин дўст ҳамма вақт севади, оғир дамда биродарига таянч бўлади. (Ҳик. 17:17)

Исонинг онаси Марям уни мустаҳкамлашларига муҳтож эди. Ўшанда у турмуш қурмаган бўлса-да, фаришта унга ҳомиладор бўлишини айтган. Бунинг устига, у ҳали фарзанд тарбияламаган. Лекин ундан бўлажак Масиҳга ғамхўрлик қилиш кутилган. Марям ҳеч қачон жинсий яқинликда бўлмаган. Хўш, унда ҳомиладор бўлиб қолганини қаллиғи Юсуфга қандай тушунтирган? (Луқо 1:26–33) Марям қаердан куч олган? У бошқалардан ёрдам сўраган. Мисол учун, Жаброилдан бу вазифаси ҳақида қўшимча маълумот сўраган. (Луқо 1:34) Кўп ўтмай, у Яҳудонинг «тоғли ҳудуд»идан йўл юриб Элисабетникига борган. Элисабет уни мақтаган. Яҳова Элисабетни илҳомлантиргани учун у Марямнинг туғилмаган ўғли ҳақидаги далдали башоратни айтган. (Луқо 1:39–45) Марям Яҳова «қўли билан қудратли ишлар қилди» деган. (Луқо 1:46–51) У Жаброил ва Элисабет орқали Марямни мустаҳкамлаган. w23.10 14-, 15-саҳ., 10–12-хб.

2025 Муқаддас Ёзувларни кунда ўрганамиз
Хуш келибсиз!
Яҳова Шоҳидларининг адабиётларини турли тилларда ўрганиш учун мўлжалланган онлайн кутубхона.
Адабиётларни юклаб олиш учун, марҳамат, jw.org сайтига киринг.
  • ўзбекча
  • Улашиш
  • Созламалар
  • Copyright © 2025 Watch Tower Bible and Tract Society of Pennsylvania
  • Фойдаланиш шартлари
  • Махфийлик сиёсати
  • Махфийлик созламалари
  • JW.ORG
  • Кириш
Улашиш